АсосийJamiyat

Туркия элчиси ўзбекистонликларни муқаддас байрам билан табриклади

'Туркия элчиси ўзбекистонликларни муқаддас байрам билан табриклади'ning rasmi

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчи жаноб Олган Бекар  ўзбекистонликларни муқаддас байрам билан табриклади.

" Ҳурматли юртдошларим,   Aзиз ўзбек қардошларим,  

Бугун яна бир муқаддас байрамни нишонлаш ҳаяжонини ҳис қилиб турибмиз. Муқаддас Қурбон ҳайити бутун оиланинг жамулжам бўлиб, файзли дастурхон ёзиладиган, қўни-қўшниилар йўқланадиган,ижтимоий бирдамлик ва саҳоват фазилатлари кўнгилларни юксалтадиган байрамларимиздан биридир. Ҳазрати Иброҳим давридан бери давом этиб келаётган бу анъана диний ва маданий жиҳатдан бугунги кунда турк ва ўзбек халқларини бирлаштирган умумий нуқталардан биридир.  

Бошқа томондан афсуслар бўлсинким, бу байрамни ҳам Ковид-19 чекловлари қуршовида нишонламоқдамиз. Икки йилдан кўпроқ давом этаётган пандемиянинг таъсири ҳамон соғлиғимизга хавф солиб турибди.  

Шу доирада байрамларни қанчалик яқинларимиз билан дийдорлашув фурсати деб билсак-да, барча юртдошларимизни ва Ўзбек қардошларимизни ижтимоий масофани сақлашга, хавфли гуруҳга кирувчи кекса ёшдаги яқинларимизни янада авайлашга чақириб қоламан.  

Шу фурсатдан фойдаланиб, Президентларимизнинг даъват қилганларидек, бу хасталикка қарси эмланишнинг муҳим эканлигини мен ҳам яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.  

Қурбон байрами билан барчангизни самимий муборакбод этиб, қилган қурбонлик ибодатингизнинг Оллоҳ даргоҳида қабул бўлишини, бу муборак айёмнинг мамлакатларимизга ва бутун Ислом оламига кутлуғ келишини ҳамда кейинги байрамларга соғлик-омонликда етишиш ҳаммамизга насиб қилишини тилаб қоламан."

    Бошқа янгиликлар