1

Намангандаги автомашина ювиш шаҳобчасида ўғирлик содир этилди

ЖИНОЯТ 20.07.2021, 15:50
Намангандаги автомашина ювиш шаҳобчасида ўғирлик содир этилди

14 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилди.  Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу кунга ўтар кечаси маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасига номаълум шахс, эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланиб кириб, у ерда бўлган нархи 700 АҚШ долларлик автомашина ювиш учун мўлжалланган аппаратини (карчер) ва нархи 150 АҚШ долларлик кўпик сепиш аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1