1

"Ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз". Ҳокимлик Намангандаги сел бўйича расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 21.07.2021, 07:47
"Ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз". Ҳокимлик Намангандаги сел бўйича расмий маълумот берди

Кеча, 20 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод  вилояти Олабуқа тумани ҳудудларидан Наманган вилояти Косонсой тумани Обод МФЙ ҳудудларига кириб келаётган чақмоқ-момақалдироқли булутли зона кириб келган.

Шу сабаб вилоятда кучли жала ёғинлар ёғиб ўтди. Юзага келган вазият юзасидан ҳокимлик ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, туманлардаги ФВБ Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш бошқарув мониторинг станцияси томонидан дўл ёғмаслиги учун булут зонаси атрофига таъсир кўрсатилди.

Наманган вилоятининг Уйчи, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон тумани айрим ҳудудларида кучли жала ёғинлар ёғиб ўтди.

Ҳозирда Наманган шаҳри, Косонсой ҳамда Тўрақўрғон туманларининг айрим ҳудудларида ФВБ кучлари иш олиб бормоқда.

Қўшимча равишда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари, хусусан вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари воқеа жойига чиқиб, зарур чоралар кўрилгани маълум қилинмоқда

Туманлардан сув тортиш ва бошқа қўшимча техникалар сафарбар этилган.

"Жабрланган, тан жарохат олганлар йўқ. Сиз азизлардан ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1