1

Ўзбекистонга янги "Aфросиёб" поездлар келтирилмоқда

ЖАМИЯТ 21.07.2021, 10:21
Ўзбекистонга янги "Aфросиёб" поездлар  келтирилмоқда

Июль ойининг бошларида янги, юқори тезликдаги ҳаракат таркиблари (2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон) юк кемасига ортилган бўлиб, дастлаб 4000 км масофани кемада Испаниянинг Билбао шаҳридан Россия Федерасиянинг Санкт-Петербург шаҳригача етказилган эди. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонавий поездни мамлакатимизга олиб келишга ҳозирладилар. Бу ҳақда Жамият ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шу кунларда “Aфросиёб” поезди Санкт-Петербург шаҳридан 4200 км масофани Россия Федерасияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келади.  

Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил илгари, аниқроғи 2011 йилда юртимизга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи “Aфросиёб” замонавий поезди олиб келинган эди. Яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда бундай поездлар сони бештага етади.

Шунингдек, юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент метрополитени учун янги метропоездларнинг келиши хам кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1