Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова вафот этди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилган, дея ёзмоқда "Спутник Таджикистан"
Aниқлик киритилишича, Раҳмоннинг синглиси 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайитида вафот этган. У 64 ёшда эди.
Сиёсатчининг қариндоши ўлимининг сабаблари айтилмаган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, бу коронавирус бўлиши мумкин.
Мамлакат ҳукумати Тожикистон президентига, фарзандлари, Раҳмонованинг қариндошлари ва дўстларига қариндошининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Aввалроқ Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Ўзбекби Aсадуллоеванинг вафоти ҳақида маълум бўлганди. Ўлимидан олдин президент рафиқасининг онаси бир неча кун нафас олиш аппарати остида бўлган.






