1

Ўзбекистонда бир кунда яна 700га яқин одамда коронавирус, 478 нафар кишида пневмония аниқланди. 4 бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 21.07.2021, 11:19
Ўзбекистонда бир кунда яна 700га яқин одамда коронавирус, 478 нафар кишида пневмония аниқланди. 4 бемор вафот этди

Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 698 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 478 нафарга етди, 4 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121329 (+698) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-16 нафари Андижон вилоятида,

-16 нафари Бухоро вилоятида,

-87 нафари Жиззах вилоятида,

-16 нафари Қашқадарё вилоятида,

-15 нафари Навоий вилоятида,

-32 нафари Наманган вилоятида,

-65 нафари Самарқанд вилоятида,

-24 нафари Сирдарё вилоятида,

-84 нафари Сурхондарё вилоятида,

-58 нафари Фарғона вилоятида,

-10 нафари Хоразм вилоятида,

-79 нафари Тошкент вилоятида,

-110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 478 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 116009 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 810 нафарни ташкил қилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1