1

Мурод Хонтўраев вафотидан аввал дўкондан спиртли ичимлик олганмиди? Тарқалаётган миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

ЖАМИЯТ 21.07.2021, 13:55
Мурод Хонтўраев вафотидан аввал дўкондан спиртли ичимлик олганмиди? Тарқалаётган миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, 19 июль куни, таниқли ММА жангчиси Мурод Хонтўраев йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. ЙТҲга спортчининг машинада юқори тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлгани айтилди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Муроднинг ЙТҲдан аввал маст ҳолатда бўлгани, дўкондан ароқ сотиб олгани ва ҳатто сотувчига тўппонча ўқталгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалиб кетди. 

 ММA жангчиси, Мурод Хонтўраев билан боғлиқ миш-мишлар юзасидан, гувоҳ ва кузатув камералари воқеага қисман ойдинлик киритди, дея ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов. 

"Бир оз аввалроқ, ёлғон аудио хабарни тарқатган йигитнинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда кўриниш бериб, хато қилганлигини айтган видеоси пайдо бўлди.

Сотувчининг қўшимча қилишига кўра, унга маҳсулот пули берилган, лекин у пулни олишни рад этган. Буни ёки ҳурмати ёки келгусида каттароқ харидлардан умиди сабаб қилган деб ўйладим. Аввалроқ дўкон ичида у пулларни берди деб айтган эди.

"Лавҳада монтаж, шантаж қилинган деб ҳисобловчиларга Бўстонлиқ тумани «Арбат» мажмуасида жойлашган дўкон ва унинг сотувчиси таништирилди. Холисона ўрганиш ўтказишингиз мумкин.

Мен эса якуний хулосани кузатувчиларимизга қолдираман", - дейилади матбуот котиби изоҳида. 

Мавзуга доир:

Менинг қалбимда сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан — Отабек Умаров Мурод Хонтўраев ҳақида

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1