1

ССВ: Тошкентда 98 мингдан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ босқичда эмланди

ЖАМИЯТ 22.07.2021, 10:17
Теглар: вакцина
ССВ: Тошкентда 98 мингдан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ босқичда эмланди

Вакцинация жараёнлари бошланганидан июль ойининг ўртасига қадар  Тошкент шаҳрида жами 366 005 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан:

  • 1-босқичда  218 369 доза;
  • 2-босқичда 123 420 доза;
  • 3-босқичда 24 216 доза вакцинадан фойдаланилган. 

 

15 июль ҳолатига кўра, 98 176 нафар аҳоли тўлиқ босқичларда эмланиб бўлди.

Пойтахтда эмлаш жараёнлари аҳоли қатламлари кесимида қуйидаги кўринишга эга:

  • 65 ёшдан ошган фуқаролар — 120 021 доза;
  • тиббиёт ходимлари —  93 010 доза;
  • мактаб ўқитувчилари — 9 769 доза;
  • мактабгача таълим муассасалари ходимлари —  10 968 доза;
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 32 864 доза. Вакциналарнинг қолган қисмлари бошқа аҳоли қатламларида қўлланилган.

 

Юртимизда жами 21 455 214 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган бўлиб, Тошкент шаҳрида   1 757 451 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Шундан бир марта бўлса ҳам вакцина олган аҳоли ҳудуддаги жами эмланувчиларнинг 12,4 фоизини ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони маълум қилинди

31.12.2021, 13:05

30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1