АсосийSport

Ўзбекистонлик икки нафар шахматчи ФИДЕ Жаҳон кубоги 4-босқичига чиқди

'Ўзбекистонлик икки нафар  шахматчи ФИДЕ Жаҳон кубоги 4-босқичига чиқди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон кубогининг 1/32 финал босқичида ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Aбдусатторов дунё рейтингида ўзларидан анча юқорида турган номдор гроссмейстерларга қарши дона суришди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди. 

Жумладан, Жавоҳир Синдаров ушбу босқичда перулик Хорхе Корини 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри 1/16 финал босқичига йўл олди.

Нодирбек Aбдусатторов эса франсиялик таниқли гроссмейстер Aниш Гири билан иккала партияда ҳам дуранг ўйнади. Бугун шахматчилар ўзаро ҳал қилувчи тай-брекда тўқнаш келишди. Унда Нодирбек дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири бўлган Aниш Гирини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Жаҳонгир Воҳидов эса 1/16 финал йўлидаги илк баҳсда россиялик Павел Понкратовни мағлубиятга учратганди. Иккинчи партияда эса Понкратовнинг қўли баланд келди, якуний натижа – 1:1. Тай-брекда ҳам Павел Понкратовга омад кулиб боқди ва Жаҳонгир ортга қайтадиган бўлди.

22июл куни бошланадиган 1/16 финал босқичида Нодирбек Aбдусатторов озарбайжонлик Васиф Дурарбайли билан кейинги босқич масаласини ҳал этса, Жавоҳир Синдоров жаҳон кубогининг 1/8 финали йўлида полшалик Пироун Каспернинг қаршилигини енгиб ўтиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, мусобақалар жорий йилнинг 5-августига қадар давом этади.

Бошқа янгиликлар