1

Наманганда «Эпика» 1000 АҚШ долларига сотилдими?

ЖАМИЯТ 22.07.2021, 15:38
Наманганда «Эпика» 1000 АҚШ долларига сотилдими?

23 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро машинасининг харидори билан боғлиқ ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, шу йил 18 апрель куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқарога ўзига тегишли бўлган Эпика русумли автомашинасини 7.500 АҚШ долларига келишиб сотганлигини, келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини бериб, қолган 6.500 АҚШ долларини 2 ой давомида беришини айтиб, мазкур автомашинани, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога гаровга қўйиб, ундан жами 50.000.000 сўмлик 5 бош қорамол ва 1 бош отини олиб, пулларини 22 июнда беришини, гаровга қўйилган автомашинани қайтариб олиб кетишини айтиб, фуқародан олган 5 бош қорамол ва 1 бош отни бошқа шахсга жами 30.500.000 сўмга сотиб юбориб, қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1