АсосийJamiyat

Қашқадарёда қувиб ўтишдаги қоидабузарлик оқибатида йўловчи вафот этди

'Қашқадарёда қувиб ўтишдаги қоидабузарлик оқибатида йўловчи вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июль куни соат 22:00 ларда «Каманда» МФЙ ҳудудидан ўткувчи 4Р-92 Қарши—Таллиқўрғон—Женов—Помиқ автомобиль йўлининг 1-километрида Nexia-3 ва «ВАЗ-2106» автмобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Авария оқибатида «ВАЗ-2106» ичида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатларидан вафот этган, машина ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, авария Nexia-3’нинг мумкин бўлмаган жойдан қувиб ўтишга урингани оқибатида юзага келган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар