АсосийJamiyat

"Кунига 50 та баённома ёзадиган ангренлик ГАИ"га чора кўрилди(ми?)

'"Кунига 50 та баённома ёзадиган ангренлик ГАИ"га чора кўрилди(ми?)'ning rasmi

Аввалроқ, 16 июнь куни ижтимоий тармоқда "Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётган эди.

Текширув якунига кўра, ЙПХ ходими Ш.Сапаров 2021 йил 1 январь куни вилоят ИИББ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокация асосида Ангрен шаҳар ҳудудида хизмат олиб борганлиги маълум бўлган.

"Lada Largus" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.И. билан телефонда мулоқот вақтида ЙПХ ходимлари хавфсизлик камари тақмаган ҳайдовчилар бўйича кунига 50 дона маъмурий баённома тузиши кераклигини айтган Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходими С.Абдурасуловнинг хатти-ҳаракатлари Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд "Интизом кенгаши"да муҳокама қилиниши бўйича хулоса қабул қилинди.

Шунингдек, ҳайдовчи Ф.И.га нисбатан ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун ЙПХ ходими Ш.Сапаров томонидан расмийлаштирилган электрон шаклдаги баённома асосли деб топилди.

    Бошқа янгиликлар