АсосийDunyo

Макрон телефони ва рақамини ўзгартирди. Унинг шахсий суҳбатлари Марокаш томонидан бир неча йиллар давомида кузатилгани айтилмоқда

'Макрон телефони ва рақамини ўзгартирди. Унинг шахсий суҳбатлари Марокаш томонидан бир неча йиллар давомида кузатилгани айтилмоқда'ning rasmi

Франция президенти Эммануел Макроннинг телефони Марокаш томонидан кузатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.

Терговдан кейинги маълумотга кўра, Марокаш кузатув агентлиги 2019 йилда Президентнинг шахсий суҳбатларига киришга уринган.

Шунингдек, бошқа давлат раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, шу жумладан 15 га яқин Франция амалдаги вазирлари ёки собиқ вазирлар ҳам кузатилган. Марокаш ҳукумати эса бу жавобгарликни рад этди, деб хабар берди France Info.

Pegasus жосуслик дастуридан бутун дунё бўйлаб журналистлар, фаоллар ва бизнес раҳбарларига тегишли 37 та ақлли телефонларнинг хакерлик ҳужумларида муваффақиятли фойдаланилган.

Pegasus — бу зарарли дастур бўлиб, у iOS ёки Android қурилмаларига кириб боради ва фойдаланувчига билдирмасдан хабарлар, фотосуратлар, жойлашув маълумотларига кириш, камера ва микрофонни фаоллаштиришга имкон беради.

Дастур жиноятчилар ва террорчиларни таъқиб қилиш учун мўлжалланган ва фақат давлат ҳокимияти органлари учун хизмат қилади. Бироқ бир неча кун олдин журналистлар Pegasus’дан сиёсатчи ва журналистларни оммавий кузатиш учун фойдаланилганини аниқлади.

ОСН хабарига кўра Франция Президенти бу ҳолат очиқлангандан кейин шахсий телефони ва  рақамини ўзгартирган.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар