АсосийJamiyat

Эмлангандан сўнг коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраётгани ростми? — Мутахассис жавоб берди

'Эмлангандан сўнг коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраётгани ростми? — Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлангандан сўнг коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраётганини эшитдим. Шу гап ростми?

Саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова жавоб берди.  

- Умуман олганда, ҳозирда коронавирус билан эмлангандан сўнг вирусни юқтирмасликка 100% ишонч билан жавоб бериши қийин. Нафақат ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, балки бошқа вакциналар билан эмланган фуқаролар ўртасида ҳам касалликни юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ айнан эмланган фуқаролар касалликнинг аломатларини енгил кўринишда ўтказаётганлари қайд этилган.

Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган фуқаролар орасида вирусни юқтириш ҳолатлари тахминан 0, 004% аҳоли орасида аниқланди. Шу сабабли инсон учун бебаҳо соғлиқни ва умрини асраб қолиш мақсадида вакцина олишни илгари сурмоқдамиз.  

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, вакцинанинг 1-дозаси билан 2-дозасининг оралиғида эмланган фуқароларда асосан вирусни юқтириш ҳолатлари кузатилди. Бироқ 3-дозани қабул қилган аҳоли ўртасида вирусга чалинганлар деярли тасдиқланмади.

    Бошқа янгиликлар