АсосийЖАМИЯТ

Андижонда катта миқдордаги пул эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. бошқа бир фуқарога ўзини меҳнат миграцияси собиқ ходими сифатида таништириб, уни Корея Республикасига 5 ой муддатга ишга юбориши эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар