АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" хабари: Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келмоқда, ҳарорат меъёрдан юқори бўлади

'"Ўзгидромет" хабари: Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келмоқда, ҳарорат меъёрдан юқори бўлади'ning rasmi

24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6° га юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46° гача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар