1

Тошкентда 65 ёшли эркак “Matiz” уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 23.07.2021, 10:05
Тошкентда 65 ёшли эркак “Matiz” уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди

Кеча, 22 июль куни тахминан соат 00.30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида 1999 йилда туғилган Хожиакбар Л. ишончнома асосида “Matiz” (давлат рақами 01 L  697 СВ) русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1956 йилда туғилган Шавкат Б.ни уриб юборган.  

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1