1

Янгиҳаёт туманида фуқаронинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 23.07.2021, 10:28
Янгиҳаёт туманида фуқаронинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими  томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Ш.Т. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга  Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида жойлашган тиббиёт институтининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини танишлари орқали Самарқанд Давлат тиббиёт институтига кўчиртириб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

👉 t.me/Department_uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1