Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги Япониянинг Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланиши арафасида мамлакатимиз спорт делегацияси байроқдорлари ўзгарганини маълум қилган эди.
Оксана Чусовитина "Спутник" нашри билан суҳбатда ундан байроқдорликни олиб қўйилганига муносабат билдирди:
"Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом. Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз."
Эслатиб ўтамиз 1 ҳафта олдин Олимпиада очилиш маросимида Оксана Чусовитина байроқдор бўлишини Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти эълон қилган эди. Сал аввал Туризм ва спорт вазирлиги нега бундай қарорга келинганига муносабат билдирди.






