1

Тошкентлик йигитлар ноёб қушларини отиб ўлдираётганлиги акс этган видео тарқалди (Видео)

ЖАМИЯТ 23.07.2021, 14:55
Тошкентлик йигитлар ноёб қушларини отиб ўлдираётганлиги акс этган видео тарқалди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги гаражлардан бирида 3-4 йигит ов қуроли билан турумтой қушларини отиб ўлдираётганлиги акс этган видео жойлаштирилди. 

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича , видеода тасвирланган ҳолат 2020 йил сентябрь ойида содир этилган.  

Бунда номаълум  шахслар томонидан икки дона турумтой қушлари пневматик қурол билан отилганлиги тасвирланган.  

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилиб, қонунбузар фуқаро шахси аниқланган.

Фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддасига асосан 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда ҳайвонот оламига  етказилган зарар учун 4 млн 446 минг сўм миқдорда устама тўлов белгиланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1