Аввалроқ, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликларини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг маълум қилишича, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар.
Хабарда айтилишича, ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
"Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз".–дейилади хабарда.






