АсосийJamiyat

Қашқадарёлик аёл фуқародан дуони ечаман деб 10 млн сўмлик тақинчоқларини ўзлаштириб олди

'Қашқадарёлик аёл фуқародан дуони ечаман деб 10 млн сўмлик тақинчоқларини ўзлаштириб олди'ning rasmi

18 июнь куни Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи ИИБга Н.Ю. жиноят иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Фуқаро аризасида  Шаҳрисабз тумани “Қўшқанот” МФЙда яшовчи уй бекаси Н.С. яшаш уйига чақириб, “бошингизда оғриқ бор, яшаш уйингизни эшиги тагида дуо сепилган, сиз дуони етти маротаба босгансиз, менга тилла тақинчоқларингизни беринг, дуони йўқотиб, нарсаларингизни қайтараман” деб алдаб, жами 10.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини олган.

Орадан шунча вақт ўтса-да тилла тақинчоқларини қайтармагач, Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар