АсосийSport

Токиода Олимпия байроғи кўтарилди

'Токиода Олимпия байроғи кўтарилди'ning rasmi

Бугун, Токиодаги Миллий стадионда ёзги Олимпия ўйинларнинг очилиш маросимида Олимпия байроғи кўтарилди.

Тантанали маросим Олимпиада пойтахтида жума куни бўлиб ўтади. Коронавирус чекловлари туфайли майдонда атиги 950 нафар расмий амалдор қатнашмоқда. Олимпия байроғи биринчи марта Пьер де Кубертен томонидан 1914 йил июнь ойида Парижда бўлиб ўтган Олимпия конгресси пайтида жорий қилинган. Ушбу тадбир замонавий олимпия ҳаракатининг 20 йиллигига тўғри келган эди.

Биринчи марта ўйинларнинг атрибути сифатида байроқ 1920 йилда Белгиянинг Aнтверпен шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада пайдо бўлди.

Байроқни кўтариш пайтида Олимпия мадҳияси янграган. Мадҳиянинг замонавий версияси дастлаб 1896 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида янграган. Олимпия мадҳияси 1958 йилда Токиода бўлиб ўтган ташкилотнинг 55-сессиясида Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) томонидан расман тасдиқланган. Унинг муаллифи юнон опера бастакори Спиридон Самарас, шеър муаллифи шоир Костис Паламас.

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия сабабли мусобақалар бир йилга қолдирилди, Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 8 августига қадар давом этади. Ташкилотчилар Ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилди ва маҳаллий томошабинлар ҳам ўйинлар бўлиб ўтаётган Япониянинг олтита префектурасида, шу жумладан Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия тадбирларига ҳам киритилмайди.

Рисолат МАХСИМОВА

    Бошқа янгиликлар