АсосийSport

Токио-2020: бугун 11 нафар ўзбекистонлик спортчи ўз омадини синаб кўрмоқда

'Токио-2020: бугун 11 нафар ўзбекистонлик спортчи ўз омадини синаб кўрмоқда'ning rasmi

Ниҳоят бугун, яъни 24-июлдан узоқ кутганимиз — Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари расман бошланди. Бу ҳақда Спорт ва туризм вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

 Мусобақанинг илк куниданоқ вакилларимиз медаллар учун курашга киришади. Бугунги баҳсларда Ўзбекистон спорт делегациясининг 11 нафар вакили ўз омадини синаб кўради. Қуйида спортчиларимизнинг чиқишлари ҳақидаги маълумотлар билан танишинг:

Соат 04.30 (Тошкент вақти билан): Мухтасар Тоҳирова, ўқ отиш, 10 м. милтиқ;

05.30: Шерзод Мамутов – Юлиан Теодоциу (Руминия), қиличбозлик, сабля;

07.25: Малика Ҳакимова – Йивен Сун (Хитой), қиличбозлик, шпага;

06.50 Шаҳбоз Холмирзаев Собир Сафаралиев, академик эшкак эшиш (жуфтлик);

07.00: Муроджон Холмуродов, велошоссе бўйича 234 км масофага гуруҳ пойгаси;

07.00: Денис Истомин – Сумит Нагал (Ҳиндистон), теннис;

07.00: Шарофиддин Лутфиллаев, дзюдо -60 кг;

07.30: Шаҳноза Юнусова – Каролина Косевска (Полша), бокс, аёллар ўртасида -69 кг;

09.50: Санжар Турсунов – Aбдулхафид Бенчабла (Жазоир), бокс, эркаклар ўртасида -91 кг;

15.30: Расулжон Aбдураҳимов, спорт гимнастикаси, кўпкураш;

 

 

 

 

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар