1

Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида пора эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 12:36
Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида пора эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан тезкор тадбир  ўтказди. 

Унда, фуқаро Р.А. бошқа бир фуқаро Ў.ни 23000 АҚШ доллари эвазига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетига ёки 4000 АҚШ доллари эвазига жисмоний тарбия факультетига ўқишга киритиб қуйишга ишонтириб, олдиндан 10000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Бешариқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1000 АҚШ доллари эвазига Қўқон давлат педагогика институтининг психология факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Данғара тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “B.S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари А.А. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, уни Қўқон педагогика институтига 2500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1