Теннисда ҳалолликни таъминлаш халқаро агентлиги (ITIA) 2019 йилда бўлиб ўтган турнирда келишилган ўйинлар бўйича ўтказилган терговдан сўнг, ўзбекистонлик икки теннисчи Темур Исмоилов ва Амал Султонбековнинг спортдан четлатилганлигини тасдиқлади.
Аввалги терговдан сўнг 7 йилга спортдан четлатилган Исмоилов энди 21 июлдан бошлаб бир умрга спортдан четлатилди ва қўшимча равишда 14 минг доллар жаримага тортилди. Султонбеков беш йилга четлатилиб, 8000 доллар миқдоридаги жаримага тортилган.
Қоидабузарликлар орасида бирор кишини ўйин натижасига таъсир ўтказишга ундаш, ўйин натижасига таъсир ўтказишга рози бўлиш, ўйин натижасига таъсир ўтказиш учун пул ёки бошқа фойда олиш каби ҳолатлар бор.






