1

Булунғурда тадбиркорларнинг мулкини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 15:48
Булунғурда тадбиркорларнинг мулкини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “A.” МЧЖ раҳбари Э.А. ва фуқаро Х.Х.лар олдиндан тил бириктириб, “Мингчинор” маҳалласида қурилиши режалаштирилаётган замонавий “Эко бозори” ҳамда савдо мажмуаси қурилишига пудратчи сифатида жалб қилинганлигидан фойдаланиб, 4 нафар тадбиркорни алдаб уларга ушбу мажмуадан дўкон олиб бериш эвазига жами 18 000 АҚШ доллари ва 80 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1