1

Тадбиркорнинг 1,1 млрд сўмини қўлга киритган корхона раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 16:48
Тадбиркорнинг 1,1 млрд сўмини қўлга киритган корхона раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, “G” МЧЖ раҳбари ва бошқалар “B” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга “Керамогранит плитка” маҳсулотини 30 кун ичида етказиб бериш эвазига “B” МЧЖнинг  1,1 млрд сўмини 2020 йил 25 декабрдаги шартномага асосан “G.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказишга эришиб, шу кунга қадар маҳсулотларни етказиб бермасдан тадбиркорнинг пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1