АсосийJamiyat

Грузияга парвоз қилишда нималар талаб этилиши маълум қилинди

'Грузияга парвоз қилишда нималар талаб этилиши маълум қилинди'ning rasmi

Uzbekistan Airways Грузияга парвоз қилишни режалаштираётган йўловчилар учун муҳим хабарни эълон қилди.

Унда қуйидаги талабларни бажаришлари кераклиги айтилган:

  1.  ПЗР усули билан янги коронавирус инфекциясининг мавжуд эмаслиги учун тестдан ўтиш. Синов Грузияга келишидан 72 соат олдин амалга оширилиши ва инглиз тилида тўлдирилиши керак. Ушбу талаб 10 ёшгача бўлган болаларга қўлланилмайди.

Тест олдиндан тасдиқланиши ва ушбу ҳаволадан рўйхатдан ўтказилиши керак.

 2.   Парвоздан олдин йўловчилар ушбу ҳаволадаги онлайн-шаклни тўлдиришлари талаб этилади.

Ушбу шакл парвозга рўйхатдан ўтказишда мобил телефонга юкланган бўлиши ёки йўловчининг қўлида босма шаклда бўлиши керак.

Талабларни бажармаган йўловчиларга Тошкент – Тбилиси қатновига РУХСАТ БEРИЛМАЙДИ.

Истисно:

• Грузия фуқаролари

• CОВИД-19га қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган ва қўлларида эмлашнинг инглиз тилида тасдиқланган сертификати бўлган йўловчилар.⠀

Алоқа-маркази рақами: +998 78 140 02 00 (кечаю кундуз).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар