1

Шўрчида безорилик қилган "ширакайф"га чора кўрилди

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 23:34
Теглар: Шўрчи
Шўрчида  безорилик қилган "ширакайф"га чора кўрилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати бу ҳақда хабар қилди.

Маълум бўлишича,  спиртли ичимликка ружу қўйган "Бўстон" маҳалласида яшовчи йигит ширакайф бўлиб олиб, ўзгаларнинг тинчлиги ва оромини бузиб, фуқароларга турли хилдаги тан жароҳати етказган.

2021 йил 6 апрель куни тунги соат 23-00лар чамасида Фаррух жамоат жойи ҳисобланган Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимига маст ҳолатда келиб, ушбу бўлимга мурожаат қилган беморларнинг тинчлигини бузади.

 Спиртли ичимлик таъсирида ҳаракатларини бошқара олмаган Фаррух туғруқ бўлимида хизмат олиб бораётган навбатчи шифокор Денов тумани «Боғи эрам» маҳалласида яшовчи Шерзод билан жанжаллашади. Жанжал вақтида шифокорни дўппослайди ва унга енгил тан жароҳати етказади.

Бу қилмишидан заррача уялмаган, хулоса чиқармаган Фаррух 11 апрель куни кечки соат 21-00ларда "Наврўз" маҳалласи ҳудудидаги “Oqshom sity” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш жойида ҳам "ҳунари"ни давом эттиради. У ошхонага келган мижозларнинг кўз олдида белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, шу ерда ишчи бўлган Аҳмад билан тортишади ва уни уриб енгил тан жароҳати етказади.

27 апрель куни соат 22-45 ларда омма кўп тўпланадиган, жамоат жойларидан бири ҳисобланган "Идеал" номли ресторан ҳудудида, ушбу ресторанда мижозларга хизмат кўрсатувчи ходим Шўрчи тумани "Дўстлик" маҳалласида яшовчи Аслиддинни қўли билан бошига бир неча маротаба уриб дўппослаган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан 2021 йил 1 май кунида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2021 йил 19 июль кунида Фаррухнинг такрор ва такрор безорилик қилгани, қилмишларидан хулоса чиқармагани боис унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши тегишли судлов органига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1