Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
"Сафар Каттабоевнинг "Терговчи дафтаридан", "Ориятли дайди" ва бошқа қатор ҳикоялари ўқувчилар томонидан ўз даврида илиқ кутиб олинган.
У узоқ йиллар прокуратура соҳасида хизмат қилиб, бир қанча шогирдлар тайёрлади.
Ёзувчининг "Ғалати ўғри" қиссаси халқаро мукофотига лойиқ топилган.
У 2019 йили республика адовакатлари ўртасида ўтказилган танловда "Энг яхши адвокат" номинациясини қўлга киритганди.
Тиниб-тинчимас, серғайрат, ўз тафаккур дунёсининг хазинабони Сафар Каттабоевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда яшайди.",—дейилади хабарда.






