24 июль куни соат 17.30ларда Шайхонтохур туманида истиқомат қилувчи Ш.И. исмли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида, икки яшар фарзанди ва ўзини “Анҳор” каналига ташлаган.
Буни кўриб қолган сержант Равшан Ахмаджонов тезкор ҳаракати билан чўкаётган она ва икки ёшли гўдакни қутқариб қолган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
Фуқароларга ҳарбий шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳозирда уларнинг соғлиги яхши
ва тиббиёт ҳодимлари назоратида.
Мудофаа вазирлиги III даражали сержанти Равшан Ахмаджонов кўрсатган мардлиги учун раҳбарият томонидан муносиб рағбатлантирилган.






