АсосийSport

Тарихий ғалаба. 19 ёшли Улуғбек Рашидов босниялик рақибини енгиб, финалга йўл олди

'Тарихий ғалаба. 19 ёшли Улуғбек Рашидов босниялик рақибини енгиб, финалга йўл олди'ning rasmi

Аввалроқ, ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпиадасидаги иккинчи жангини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистонлик таэквондочи Олимпиада тарихида илк бор финалга чиқди. 19 ёшли Улуғбек Рашидов финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Босния ва Герсеговина вакили Недзад Ҳушичга қарши даянга чиқди.

Улуғбек биринчи раундни 14:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Ўзбекистонлик спортчи иккинчи раундни ҳам фаол ўтказди ва қимматли очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўртача темпда ўтган учинчи раунд ҳам Рашидов фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа Рашидов 28:5 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиқди. Ўзбекистон тарихида илк бор таэквондочи Олимпия ўйинлари финалига чиқди. 

Финалда Улуғбек Бредли Синден ва Шуаи Жао жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади. Финал 25-июл кунининг кечки дастуридан ўрин олган бўлиб, Тошкент вақти билан 17:45 дан сўнг старт олади.

Бошқа янгиликлар