Боксчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида бугунги ғалабали юриши давом этади. Бироз аввал Дилшод Рўзметов (-81 кг) кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз дастлабки жангни ирландиялик Эммет Бреннанга қарши ўтказди. Рўзметовнинг жанг давомидаги устунлиги якунда ҳакамларнинг очколарида ҳам ўз тасдиғини топиб, вакилимиз мусобақани давом эттирадиган бўлди. Хоразмлик боксчимиз нимчорак финалда озарбайжонлик Алфонсо Лоренга қарши рингга чиқади.






