АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 46 даража иссиқ бўлади, фақат иккита ҳудудда ҳарорат пасаяди

'Бугун Ўзбекистонда 46 даража иссиқ бўлади, фақат иккита ҳудудда ҳарорат пасаяди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида иссиқнинг бироз пасайиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 41-44° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45-46° гача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 35-40° гача исийди. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтимизда иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 41-43° ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар