АсосийJamiyat

Андижонда 100 кг чорвачилик маҳсулотлари, 39 дона тухум ва 179 кг сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди

'Андижонда 100 кг чорвачилик маҳсулотлари, 39 дона тухум ва 179 кг сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди'ning rasmi

Ҳудудларда жойлашган барча деҳқон бозорларида бирламчи маҳсулотлар сифати қатъий назоратга олиниб, мунтазам равишда ветеринария лабораториялари текширувларидан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Маьлум қилинишича, ўтган бир ҳафта мобайнида Андижон вилоятидаги деҳқон бозорларига келтирилган 119334 кг қорамол гўшти, 16977 кг қўй гўшти, 29157 кг парранда гўшти, 569161 дона тухум, 1870 кг асал, 16751 кг сут ва сут маҳсулотлари, 726012 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 643356 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 100 кг чорвачилик маҳсулотлари, 39 дона тухум, 179 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 295 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

    Бошқа янгиликлар