АсосийJamiyat

Тошкентнинг икки туманида вақтинча газ ўчирилмоқда

'Тошкентнинг икки туманида вақтинча газ ўчирилмоқда'ning rasmi

"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига еўра, 2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, бугун 26 июль куни "Hududgaz Poytaxt" ГТФнинг Чилонзор тумани, паст босимли ер усти газ қувурини тартибга солиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда

Шу сабабли филиалнинг "Chilonzortumangaz" газ таъминоти бўлими томонидан  26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар "3- Катта Чилонзор" маҳалласидан ўтган ер усти Д - 76 мм паст босимли газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.

Соат 11:00 дан 17:00 га қадар "3- Катта Чилонзор" кўчасидаги хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар