АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга эртадан салқин ҳаво оқими кириб келади —"Ўзгидромет"

Ўзбекистон Гидрометерология хизматининг хабар беришича, бугун Ўзбекистонда кам булутли ва...

'Ўзбекистонга эртадан салқин ҳаво оқими кириб келади —"Ўзгидромет"'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометерология хизматининг хабар беришича, бугун Ўзбекистонда кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 41-44° ни, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45-46° гачани ташкил этади.

Эртадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40°, баъзи жойларда жанубда 42° гача, шимолда 34-37° атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35° ни ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади, баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° паст бўлади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Бошқа янгиликлар