АсосийJamiyat

"Шифохонамизга оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қиляпти" – Зангиота-1 шифохонаси директори аҳолига илтимос билан чиқди

'"Шифохонамизга оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қиляпти" – Зангиота-1 шифохонаси директори аҳолига илтимос билан чиқди'ning rasmi

Зангиота-1 махсус шифохонаси директори Анвар Ҳусанов аҳолига мурожаат билан чиқди. 

Унинг сўзларига кўра шифохонада вазият оғир. Беморлар ўта оғир аҳволга тушгандан кейин олиб келинмоқда. 

"Бугунги кунда ер юзида коронавирусни яна кучайиши кузатилмоқда. Шу билан бирга юртимизда ҳам.  Минг афсуски, шифохонамизга оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қиляпти. Уларнинг аксарияти уйида шифокор бўлмаганлардан, қолаверса интернетдан қанақадир дори-дармонлар, антибиотиклар билан даволаниб ўта оғир аҳволда бизга олиб келинмоқда. Жонлантириш бўлимида биз даво муолажаларини қилмоқдамиз. Аммо кўп ҳолларда ўта оғир аҳволдаги беморларни ҳаётини сақлаб қола олмаслик ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.  Ҳурматли ватандошлар, агар ушбу касаллик, коронавирусни биринчи белгиларини сезганингизда дарҳол шифокорга мурожаат қилишингизни сўрайман",–дейди шифокор.

    Бошқа янгиликлар