Эндиликда ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларининг умумий ўринлар фонди ҳисобидан нефрология ва гемодиализ бўлимлари 50 ўрингача етказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Шу билан бирга, ушбу бўлимлар учун янги диализ аппаратлари ва сарфлаш воситалари харид қилиниши кўзда тутилмоқда.
Қолаверса, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт таълим муассасаларида нефрология ва гемодиализ кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.
Мазкур қарорда, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳам бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.






