Аввал хабар қилганимиздек, 23 июль куни тахминан соат 13.15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.гa пичоқ билан таҳдид қилиб мобиль телефон ва 4.000.000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишганди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Aлексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлганди. Дастлаб, 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинганлар. Шунингдек, 45 ёшли Aлексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилаётданди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, жиноят содир этгани учун қидирувга эълон қилинган Камилов Aлексей Турсунбаевич ва Шамов Дмитрий Вячеславович ҳам қўлга олинган.
"Уларни турар жойини аниқлашда кўмаклашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади хабарда.






