АсосийJamiyat

Асоссиз қамалганлиги айтилаётган фарғоналик маҳкум ҳақида баёнот берилди

'Асоссиз қамалганлиги айтилаётган фарғоналик маҳкум ҳақида баёнот берилди'ning rasmi

«Facebook» ижтимоий тармоғида М.Мелибоев жиноят содир этганликда асоссиз айбланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Фарғона вилояти прокуратурасининг аниқланишича, ЖИБ Фарғона вилоят судининг 02.03.2016 йилги ҳукмига кўра, М.Мелибоев ЖКнинг 25, 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш) билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.  

Шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида иш ёпиқ суд мажлисида кўрилган.

ЖИБ Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 29.03.2016 йилдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 07.05.2021 йилдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.  

Ўзбекистон Респбуликаси ЖПКнинг 498-моддасига кўра, ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари мавжуд бўлганда кассация инстанцияси судининг қарорлари кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шунга кўра, маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили ва ЖПКнинг 499-моддасида назарда тутилган бошқа кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин, дейилади баёнотда.

    Бошқа янгиликлар