Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Бунда:
- биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига
10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;
- иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига
мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари
ва умумий 120 дақиқа белгиланади;
- мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат
таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл
белгиланади.






