АсосийJamiyat

Вакцина олганларнинг қўл мушагидан метал чиқаётгани ростми? Нурмат Отабеков жавоб берди

'Вакцина олганларнинг қўл мушагидан метал чиқаётгани ростми?  Нурмат Отабеков жавоб берди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штабининг навбатдаги  брифинги бўлиб ўтди. Унда  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков қўл мушагидан метал бўлаги чиқарилгани акс этган видеоларга муносабат билдирди.

"Ижтимоий тармоқларда беморнинг делтасимон мушагидан бир метал парчаси чиқариб олиш жараёни намойиш қилинаяпти. Бу видеони тарқатаётганлар буни вакцинадан кейинги ҳолат эканини айтиб, уни махсус «чип» дейишмоқда. Бу ҳақиқатга мос келмайди!  

Биринчидан, суюқ метал — фақатгина симоб ҳисобланади. Темир моддасини суюлтирилган ҳолда организмга киритиш мумкин эмас. Чунки жуда юқори ҳароратдагина темир моддаси суюқ ҳолатга келади.  

Қолаверса, темир моддасини организмга юбориш учун игна учи жудаям йўғон бўлиши керак. Ушбу видеодаги ҳолатни вакцина билан боғлаш мутлақо нотўғри! Бундан ҳолатларга ортиқча эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз",–деди Нурмат Отабеков. 

Бошқа янгиликлар