Кеча, 26 июль куни 00:00 дан сўнг Самарқанд шаҳрида тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ маълум қилди.
Тадбирлар давомида, жами 153 нафар шахслар ҳудудий ИИБ ларга олиб келиниб, текширувдан ўтказилди.
17 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар ҳужжатлаштирилиб махсус даволаниш муассасаларига юборилди.
1 нафар фирибгарлик билан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Фохишалик билан шуғулланиб юрган 9 нафар аёллар аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.






