АсосийJamiyat

"Тошкент – Нукус – Тошкент" йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

'"Тошкент – Нукус – Тошкент" йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

 Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, 2021 йилнинг 31 июлдан бошлаб, "Тошкент – Нукус – Тошкент" йўналишида 154/153 сонли қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ маълум қилди.

Ҳаракат жадвалига кўра "Тошкент – Нукус" йўналишидаги 154 - сонли йўловчи поезди ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 20:13 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан,  

"Нукус – Тошкент" йўналишидаги 153- сонли йўловчи поезди ҳар ҳафтанинг якшанба куни соат 18:40 да Нукус темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар