АсосийJamiyat

“Буюк Ипак Йўли” метросига олиб борувчи ер ости йўлагининг тепа қисмидан сув оқяпти. Расмийлар ҳолатга изоҳ берди

'“Буюк Ипак Йўли” метросига олиб борувчи ер ости йўлагининг тепа қисмидан сув оқяпти. Расмийлар ҳолатга изоҳ берди'ning rasmi

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Буюк Ипак Йўли” метросига олиб борувчи ер ости йўлагининг тепа қисмидан сув оқиб тушаётган видеоси тарқалиб келмоқда. “Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабарга кўра, мазкур ер ости  ўтиш йўлаги Тошкент метрополитени тасарруфига кирмайди. Мазкур сунъий иншоот Тошкент шаҳрининг Мирзо Улугбек тумани ҳокимлигига қарашли.

Ундан фойдаланиш билан боғлиқ тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ушбу ташкилот томонидан амалга оширилиши лозимлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар