Qatar Airways “Йилнинг энг яхши авиакомпанияси” деб топилди. Рейтингда парвозлар хавфсизлиги, бортдаги хизмат, йўловчилар учун қулайлик ва ҳаво қатнови йўналишлари ҳисобга олинган.
Хабарларга кўра, 2021 йилда мутахассислар авиакомпаниялар COVID-19 пандемияси даврида қандай фаолият кўрсатганини ўрганиб чиққан.
AirlineRatings.com сайти маълум қилишича, Қатар авиакомпанияси саккиз поғонага юқорилаган. Умуман, рейтингга жами 20 та авиакомпания киритилган бўлиб, уларнинг аксарияти 2020 йилда эгаллаган ўринларини сақлаб қолган.
Qatar Airways авиакомпаниясининг бош қароргоҳи Дубайда жойлашган.






