АсосийSport

Ўзбекистон футзал жамоаси Таиланддаги халқаро турнирда яримфиналга чиқди

'Ўзбекистон футзал жамоаси Таиланддаги халқаро турнирда яримфиналга чиқди'ning rasmi

Таиландда 8 жамоа иштирокида футзал бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Бугун, 27 июль куни гуруҳ босқичи баҳслари якунланди ва гуруҳлардан иккитадан жамоа яримфиналга йўл олди.

Ўзбекистон миллий жамоаси А гуруҳида Таиланд, Косово ва Мозамбик билан ўйин ўтказди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Косовони 6:3, Мозамбикни 10:0 ҳисобида енгишди. Сўнгги турда эса охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига мезбонларга 3:4 ҳисобида ютқазишди ва гуруҳдан 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқишди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналда 29 июль куни В гуруҳи ғолиби Эрон билан баҳс юритади. Таиланд эса Мисрни синовдан ўтказади.

«Continental» халқаро турнири. А гуруҳи
1-тур. 25 июль
Ўзбекистон — Косово 6:3
Голлар: Даврон Чориев (1, 2, 37), Дилшод Раҳматов (18), Ихтиёр Ропиев (22), Хушнур Эркинов (36) — Салиҳу (6), Дервишаж (8, 17).

Таиланд — Мозамбик 6:4

2-тур.  26 июль
Мозамбик — Ўзбекистон 0:10
Голлар: Илҳом Ҳамроев (9), Акбар Усмонов (13, 21), Анасхон Раҳматов (21), Ихтиёр Ропиев (25, 39), Элбек Тўлқинов (29), Хушнур Эркинов (29), Дилшод Раҳматов (33), Музаффар Аҳаджонов (35).

Косово — Таиланд 6:6

3-тур. 27 июль
Таиланд — Ўзбекистон 4:3
Голлар: Супҳавут (11, 26), Жетсада (26), Ворасак (40) — Жетсада (4, автогол), Ҳусниддин Нишонов (19), Даврон Чориев (28).

Мозамбик — Косово 2:1

    Бошқа янгиликлар