АсосийJamiyat

Тошкентда 2 та "Mercedes-Benz" ва "Nissan" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда 2 та "Mercedes-Benz" ва "Nissan" иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Кеча,  27 июль куни соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланаётган:

1) ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли;

2) ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги яна бир "Mercedes-Benz" русумли;

3) ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Nissan" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар